Ёввойи ҳайвонларни сақлаш учун махсус рухсатномалар керак бўлади

1056
2 минуты
Ёввойи ҳайвонларни сақлаш учун махсус рухсатномалар керак бўлади
Сўнги бир йилда Ўзбекистонда йиртқич ва заҳарли ёввойи ҳайвонларни жамоат жойларида, тўй-ҳашам, байрам, юбилей ва бошқа оилавий тадбирларда сайр қилиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.
 
Бу ҳолат аҳоли ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
 
Ёввойи ҳайвон таббий муҳитда яшаши керак. Чунки у инсоннинг яшаш шароитларига ҳеч қандай мос келмайдиган маълум туғма хатти-харакатларга эга. Ёввойи ҳайвон анъанавий уй турмуш тарзига мослаша олмайди ва уй хайвонлари эгалари ёввойи ҳайвонларининг хатти-ҳаракатларига таъсир қила олмайди. Ёввойи ҳайвонлар олдиндан айтиб бўлмайдиган ва инстинктивдир.
 
Юқорида таъкидлаб ўтилганлардан ташқари, ёввойи ҳайвон соғлиқ учун жиддий хавф туғдириши мумкин, чунки биз ҳайвоннинг таббий муҳитида қандай касалликларга дучор бўлишини билишнинг иложи йўқ. Қутуриш каби касалликлар жуда узоқ инкубация даврига эга бўлади, бу давр бир неча ой давом этиши мумкин.
 
Бирлашган Араб амирликларида гепардга эгалик кўп йиллар давомида мақом рамзи бўлиб келган ва ўтган йилнинг октябр ойида Дубайдаги пляжда йирик ёввойи мушукларнинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган эди. Аммо энди БААда йиртқич ҳайвонлар эгалари бундай хатти-ҳаракатлар учун қамоқ ёки жаримага дуч келишмоқда.
 
Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш ҳолатлари ҳам кузатилган, масалан, 2022 йил 18 апрелда Тошкент вилоятида африкалик шерболаси ёш болага ҳужум қилган. Кейинчалик маълум бўлишича, 18ёшли йигит “қизиқиш билан” ўз уйининг ҳовлисида йиртқич ҳайвонни сақлаган. Бундай ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда. 
 
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли қонун лойиҳаси киритилди.
 
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
 
Қонун лойиҳасида юридик жисмоний шахслар томонидан йиртқич ва заҳарли ҳайвонларни сақлашни тақиқлаш тўғрисидаги бир қатор масалалар кўриб чиқилади, айрим ҳоллар бундан мустасно. 

Шунингдек, ёввойи ҳайвонларни сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасидан маълумотнома олиш заруратини белгилаш таклиф этилмоқда.
 
Умуман олганда, қонун лойиҳаси аҳолини ёввойи, заҳарли ва йиртқич ҳайвонлар билан боғлиқ касалликларга чалиниш ёки юқтуриш таҳдидларидан ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролар томонидан йиртқич ҳайвонларни сақлаш ва улардан фойдаланиш масаласини Қонунчилик даражасида ҳал қилишга қаратилган.

Ҳурматли ўқувчилар, Ўзбекистон қонунчилигидаги энг сўнги янгиликлардан хабардор бўлиб туринг, телеграм каналимизга обуна бўлинг @myparl!



  • Комментарии
Загрузка комментариев...