"Нафрат тили"га қарши сай-ҳаракатлар бирлаштирилди

412
2 минуты
"Нафрат тили"га қарши сай-ҳаракатлар бирлаштирилди
2023 йил 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида сўз ва оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигининг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари” мавзусидаги давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда Қонунчилик палатасининг депутатлари, Ўзбекистонда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида фаолият юритувчи етук олимлар, мутахассислар, таниқли блогерлар ва журналистлар иштирок этишди.
Давра суҳбатида қайд этилганидек, кейинги йилларда Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш каби конституциявий ҳуқуқларини мустаҳкамлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ижро ҳокимияти идораларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатувчи муҳим институт бўлиб шаклланди. Давлат эса улар фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратмоқда.
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Конституция ва қатор миллий қонунларда акс эттирилган. “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.
Жорий йилнинг 30 апрель куни янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳар кимнинг исталган ахборотни излаши, олиши ва тарқатиши учун давлат Интернетдан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишини мустаҳкамлаб қўйилиши ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашишнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши сингари норманинг мустаҳкамланиши Янги Ўзбекистоннинг сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида ортга қайтмас иродасини ифода этади.
Тадбирда иштирок этганлар Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситалари салоҳиятини янада ривожлантириш, жамият ҳаётининг очиқлиги даражасини ошириш, медиа муҳитининг самарали мулоқотини ўрнатиш, давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, миллий ахборот соҳасида бағрикенглик ва камситишни олдини олишни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш зарурлигини яна бир бор қайд этишди.
Шу билан бирга, ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги таъминланар экан, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шартлиги каби конституциявий тамойилларга амал қилишлари муҳимлигини таъкидлаб, “Нафрат тили” (“Hate speech”) дан фойдаланиб ташкил этилаётган ахборот урушлари, ёлғон ва туҳмат маълумотларга қарши биргаликда курашишга келишиб олишди.
  • Комментарии
Загрузка комментариев...