2023 йил учун вазирликлар фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари эълон қилинди

253
3 минуты
2023 йил учун вазирликлар фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июль ва декабрь ойларида Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.

Унга кўра 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 50та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВлардаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.

Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

Мониторинг натижаларига кўра Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар ва Иқтисодий ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллашди, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари эса энг қуйи кўрсаткичларни қайд этишди.

2023 йил учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари қуйидагича.

 №     Республика ижро этувчи ҳокимият органлари       Кўрсаткичлари (фоизда)
  1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги                   0.9643
  2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги                   0.9617
  3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги                   0.8089
  4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ва молия вазирлиги                   0.7196
  5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги
                  0.5907
  6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги                   0.5892
  7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги                   0.5753
  8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги                   0.5722
  9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги                   0.5651
 10. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги                   0.5603
 11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги                    0.4882
 12.  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги                   0.4343
 13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги                   0.4166
 14. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар,
саноат ва савдо вазирлиги
                  0.3968
 15. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги                    0.3936
 16. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги                    0.3655
 17. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги                   0.3544
 18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги                   0.3308
 19. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги                    0.2674
 20. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги                   0.2368
 21. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги                   0.1575
Қайд этиш жоизки вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши келгусида ҳам республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлик даражасини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни давом эттиради.
  • Комментарии
Загрузка комментариев...