Рақамли муҳитда интелектуал мулк ҳуқуқининг ҳимояси

519
4 минуты
Рақамли муҳитда интелектуал мулк ҳуқуқининг ҳимояси
Ҳар бир бажарилган иш, товар ёки хизматлар ортида инсоннинг меҳнати, сарфлаган маблағи ва вақти туради. Товарлар ва хизматларнинг якуний қийматида номоддий активлар муҳим қисмини ташкил қилиши, уларнинг аксарияти интелектуал мулк объектларига тегишли бўлиши мумкин. Бундай объектларнинг қиймати йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

 Инсониятнинг рақамли асрга ўтиши билан интелектуал мулк объектлари турли бозорларнинг муҳим манбаларига айланди ва инновацион иқтисодиётнинг янги усулини шакиллантиришда муҳим рўл ўйнамоқди.

 Сўнги юз йил ичида инсоният интелектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг турли моделларини ишлаб чиқди. Ўзбекистон Республикасида ҳам бу соҳадаги Қонунчилик ишлаб чиқилган.

Интелектуал мулкнинг ривожланиш тарихи

Муаллифлик ҳуқуқи пайдо бўлишининг зарурий шарти босмахона ихтироси эди. Бу вақтгача китоблар қўлда кўчирилган, жуда қиммат ва кенг китобхонлар учун мавжуд эмас эди. Босмахоналар пайдо бўлганда, китобларни кўпайтириш осонлашди. Бироқ, шу билан бирга, энди “қароқчилик” деб номланган салбий ҳолат пайдо бўлди. “Қароқчи” тайёр китобни сотиб олиб, шунчаки машинасида қайта нашр этиш орқали вақт ва пулни тежаб қолди. Табиийки, унинг китоби анча арзонлашди ва “ҳурматли” китоб ношири зарар кўрди. Китоб нашириётлари бу вазиятдан чиқиш йўлини топишди-улар ҳукмдорлардан уларга маълум бир китобни чоп этиш учун монопол ҳуқуқни қонуний равишда таъминлайдиган махсус гувоҳномалар беришни талаб қила бошладилар ва кейинчалик Қонунчилик актини қабул қилдилар.


Ҳозирда интелектуал мулк билан боғлиқ ишлар қандай кетмоқда?

Вақт ўзгариб бормоқда ва интелектуал мулкни ҳимоя қилишнинг аҳамияти ўсишда давом этмоқда. Маданий таркибда мусиқа ва филмлар, савдо белгиларидан тортиб то патентлар каби технологик моделларгача ўсиш кузатилмоқда.

 Лекин ҳозирги ахборот тез тарқаладиган даврда муаллиф томонидан кўп вақт, меҳнат ва маблағ ҳисобига қўлга киритилган ахборот ва технологик маданиятнинг, шу тарзда,осонгина ўзга контентда фойда ва оммавийликга эга бўлган ҳолда виждонсизларча фойдаланадиган бошқа манбаларга осонликча сизиб ўтадилар. Бу ахлоқий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан жуда жиддий масала.

 Барча асосий ҳуқуқлардан, интелектуал мулк телевидение ва радиоканаллар, уларнинг кўрсатувлари, репортажлари ва дастурларининг ўзаги ҳисобланади. Бошқа нарсалар қатори, у ижодкорлар ёки муаллифларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади, бошқаларнинг асарларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланишига йўл қўймайди.
Бу радиоэшиттириш соҳасида интелектуал мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради.

Аммо шуни таъкидлаш керакки, қонун ва суд-ҳуқуқ тизими ижодкорликни, контентни эркин ва адолатли тарқатишни рағбатлантиради, ҳар доим контентдан натўғри фойдаланишнинг олдини олишга ҳаракат қилади.

 Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
149-моддасида муаллифлик ҳуқуқи ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Шунингдек, ушбу моддага асосланиб, муаллифлик ҳуқуқи, интелектуал мулк объектларининг ҳаммуаллифлигига мажбурлаш, шунингдек ушбу объектлар тўғрисидаги маълумотларни расмий рўйхатдан ўтказиш ёки нашр этилишидан олдин муаллифнинг розилигисиз ошкор қилиш энг кам иш ҳақининг йигирма бешдан етмиш беш баробаригача жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқга олиш билан жазоланади.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш жамоатчилик Кенгаши 2022 йил 11 август куни ваколатли давлат органлари, шунингдек, ОАВ раҳбарлари, фуқаролик жамияти инситутлари вакиллари билан биргаликда “Рақамли муҳитда интелектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, телевидение ва радиоканаллар ишида ноқонуний контентдан фойдаланишнинг олдини олишнинг самарали тизимини шакиллантириш масалалари муҳокама қилинди.

 Давра суҳбатининг мақсади интелектуал мулкни телевидение ва радиоканалларда муҳокама қилиш, интелектуал мулк тўғрисидаги қонунни тарғиб қилиш ва энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси телерадиоэшиттириш фаолиятида муаллифлик ҳуқуқининг бузулишига йўл қўймаслик эди.

 Сўз олганлар миллий теле ва радиоканаллар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва халқаро шартномаларининг ижро ҳолати юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 Тадбирда кўрсатилган соҳадаги ишлар ҳолати юзасидан умумлаштирилган ахборот ва ваколатли давлат органининг ушбу соҳадаги қонунлар ижросининг самарадорлиги бўйича нуқтаи назари эшитилди. Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.

Давра суҳбати доирасида ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари долзарб ҳуқуқий маслаҳатлар олиш билан бир қаторда телерадиоузатиш соҳасидаги фаолиятни тартибга солишни янада такомиллаштириш учун ўз таклифларини тақдим этишди.


  • Комментарии
Загрузка комментариев...