«Қонун ижодкорлиги жараёнларининг очиқлигини таъминлашда ҳамда жамоатчилик билан алоқалар соҳасида самарадорликни оширишда Қонунчилик палатасининг ташаббуслари ва депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари»

382
1 минута
«Қонун ижодкорлиги жараёнларининг очиқлигини таъминлашда ҳамда жамоатчилик билан алоқалар соҳасида самарадорликни оширишда Қонунчилик палатасининг ташаббуслари ва депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари»
Сўнги йилларда давлат органлари фаолиятининг ҳисобдорлик, ошкоролик тамойиллари Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим элеменларига айланди.

Ўзбекистон сиёсий арбоблари ижтимоий тармоқлардан ўз сайловчилари билан мулоқат қилиш, уларни давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида хабардор қилиш воситаси сифатида фойдалана бошладилар. Ижтимоий тармоқлар сиёсатчиларга кенг жамоатчилик билан бевосита мулоқат қилиш имконини беради, яъни сайловчилар бирламчи манбалардан ишончли маълумотлар олишлари мумкин.

2022 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Қонун ижодкорлиги жараёнларининг очиқлигини таъминлашда ҳамда жамоатчилик билан алоқалар соҳасида самарадорликни оширишда Қонунчилик палатасининг ташаббуслари ва депутатларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари» мавзусида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан семинар ташкил этилди.

Семинарни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг медиамакондаги таъсирчанлигини оширишдан иборат бўлди.
Семинарда депутатларга подкастлар, интервюлар, видеопостларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш бўйича янги таклифлар берилди. Семинар депутатлар томонидан ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш: сиёсий жараёнлар, қабул қилинган қонун ва қонун лойиҳалари юзасидан фикр алмашиш, сайловчилар билан суҳбатлар ўтказиш ва парламент органлари фаолияти ҳақида жамоатчилик фикрини шакиллантиришга қаратилди.

Ижтимоий тармоқларда жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали парламент фаолиятининг шаффофлигини оширишга хизмат қиладиган семинар ташкил этилганлиги депутатлар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Семинар якунида депутатлар парламент матбуот маркази фаолияти билан таништирилди.
  • Комментарии
Загрузка комментариев...