Дарахтлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишни кучайтиришда муҳим қадам

342
2 минуты
Дарахтлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишни кучайтиришда муҳим қадам
Дарахтлар ва ўсимликлар соғлом ва гуллаб-яшнаётган экотизимда муҳим роль ўйнайди. Улар биз нафас олаётган ҳавони тозлашга, ичадиган сувимизни фильтрлашга, иқлимни яхшилашга, сувни тежашга ва тупроқни сақлашга ёрдам беради.

Бизнинг кўп миллатли аҳолимиз ўсимликлар, дарахтлар ва атроф-муҳитга ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан муносабатдадир.
Хусусан, давлат томонидан “Яшил макон” - “Зеленое пространство” дарахт экиш миллий дастури асосида аҳоли пунктлари ва шаҳарларни кўкаламзорлаштиришга катта аҳамият берилмоқда.

Лекин сўнги йилларда республикамизда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари кўпаймоқда. Масалан, 2021 йилда 8 минг 243 туп дарахтни ноқонуний кесиш ҳолатлари аниқланди. Бу бизнинг экотизимимиз учун катта зарардир.

Зеро, дарахтларнинг ўсиши учун узоқ вақт талаб этилади, шунинг учун уларга бепарво муносабатда бўлишга йўл қўйиб бўлмайди, дарахтларни ноқонуний кесиш эса оғир экологик оқибатларга олиб келади, одамлар, ўсимликлар ва ҳайвонларга салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, қонун лойиҳасига кўра дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш, илдизи билан йўқ қилиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги мавжуд зиддиятларни бартараф этиш, шунингдек, бу билан боғлиқ содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунга келиб ўсимликларга зарар етказиш билан боғлиқ бир ҳил маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун турли хил жавобгарликлар белиланган ҳолатлар мавжуд. Бу ҳуқуқбузарларга, катта жарималардан қочишга имкон беради. Аммо эндиликда, қонун қабул қилиниши билан барча жарималар миқдори бирлаштирилмоқда.

Бу эса атроф-муҳитни, хусусан, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишда маъсулиятни ошириш имконини беради ва шунингдек ваколатли давлат органи фаолиятининг бу борадаги самарадорлигига таъсир кўрсатади.

Ҳурматли ўқувчилар, Ўзбекистон қонунчилигидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб туринг, телеграм-каналимизга обуна бўлинг @myparl!
  • Комментарии
Загрузка комментариев...