
Бунда ўқитувчиларнинг мавқеи энг нозик жиҳатдир. Улар ўз ўқувчиларининг кимдир бўлишлари учун бевосита таъсир қиладилар
ва бунга тўғридан тўғри ммасъулдирлар. Шу боис давлатимиз томонидан таълим соҳасига катта эътибор қаратилмоқда.
Афсуски, таълим муассасаларида ўқитувчиларни ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган турли ишларни бажаришга мажбурлаш амалиёти мавжуд эканлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Ўқитувчилар хонадонларга бориб, талабалар ҳақидаги маълумотларни тўплашга, мактаб ва университетларда навбатчилик қилишга, туман, шаҳарларни ободонлаштириш
ва кўкаламзорлаштириш билан шуғулланишга, касбига алоқадор бўлмаган йиғилишларда қатнашишга ва турли хил фаолиятидан ташқари ишларни бажаришга мажбурлаш амалиёти мавжуд. Бундай ҳолатлар, ўқитувчиларнинг асосий вазифаси – ўқитишга диққат-эътиборини қаратишига имконият қолдирмайди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари "Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси билан ўқитувчиларнинг ўз хизмат вазифаларидан бошқа ишларга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилинганидан кейин мамлакатда таълим ташкилоти педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
Шунингдек, қонун билан педагогларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари тўлиқ таъминланади.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.