Янги Ўзбекистон: рақамли асослар

658
3 минуты
Янги Ўзбекистон: рақамли асослар
Рақамли технологиялар инсоният тарихидаги ҳар қандай ихтиролардан тезроқ ривожланмоқда. Атига 20 йил ичида ахборот технологиялари дунё аҳолисининг ярмидан кўпини қамраб олиб, жамиятни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Инсонларнинг иқтисодиёт соҳасига, тиббий хизматлар ва таълим тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали мазкур технологиялар Ўзбекистон Республикаси инфратузилмасининг муҳим элементига айланди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган АКТ лойиҳалар ҳақида гапирар эканмиз, соғлиқни сақлаш соҳасида илғор технологиялар асосида телетиббиёт тизимини йўлга қўйилиши тиббиёт ходимларининг ишини осонлаштирмоқда. Улар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда беморларнинг маълумотларини бир-бирига узатиш функциясинидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Таълим соҳасида маъмурий, ўқув, илмий ва молиявий йўналишларни электрон форматга ўтказишга имкон берадиган олий таълим жараёнларини бошқаришнинг ахборот тизими (ҲЕМИС) аллақачон ишга туширилган.

Давлат хизматларини кўрсатишда рақамли технологияларнинг қўлланилиши натижасида ортиқча бюрократик тўсиқларнинг камайишига ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини таъминлашга туртки бўлмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантиришга фаолиятнинг барча соҳаларини сифатли ислоҳ қилиш имконини берадиган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда.

2022 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси депутатлари "Янги Ўзбекистон: рақамли асослар"мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

Унда ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, шунингдек, мамлакатни рақамлаштириш учун маъсул, АКТ соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш учун масъул ташкилотлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Ю. Махсудов Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, халқ таълими, давлат хизматлари, суд, молия ва банк тизимларида иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва електрон хизматларини кенгайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар якунларига кўра, бугунги кунда
3,8 млн. уй юқори тезликдаги Интернет билан таъминланган, 2026 йилга келиб бу кўрсаткич 7,5 млн.га етиши кутилмоқда.

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Б. Махкамов таъкидлаганидек, барча соҳаларда, айниқса, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтириш зарур.

"Бир миллион ўзбек дастурчиси" давлат дастури доирасида 300 дан ортиқ проффесор-ўқитувчилар ва 3100 дан ортиқ талабалар ўқитилмоқда, аҳолининг барча қатламлари орасида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини кенгайтириш чоралари фаол олиб борилмоқда.

Умуман олганда, биз яшаётган бу даврда ҳамма нарса рақамли технологиялар билан боғлиқ. Рақамли инқилоб ва виртуал асрда рақамли технологияларнинг таъсири ишлаб чиқаришга қодир бўлган ҳар бир соҳада сезилади - тезроқ, самаралироқ, самарали ва хавфсизроқ.
  • Комментарии
Загрузка комментариев...