Фуқароларнинг ҳуқуқларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш

929
2 минуты
Фуқароларнинг ҳуқуқларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш

Фуқароларнинг Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича иштирок этиши ва ўз фикрларини фаол ифода этишга қизиқиш ортиб бораётгани сабабли, сўнгги ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини умуммиллий муҳокама қилиш муддатини яна 15 кунга, яъни 2022 йил 1 августгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.



Шу кунларда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ энг муҳим тарихий воқеалар содир бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «ЎзЛиДеп» ва «Миллий Тикланиш» каби икки йирик партия фракциялари томонидан фуқароларнинг таклифлари билан ишлайдиган конституциявий комиссия тузилди. Депутатлар конституциявий комиссия томонидан тўпланган фуқароларнинг таклифлари асосида умумхалқ референдуми орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

 Конституциявий қонун лойиҳасида асосий Қонунимизнинг 64 моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиш киритиш назарда тутилган. Бундан ташқари, 6 та янги модда киритилиб, уларда 16 та янги норма жорий этилмоқда. Уларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра "инсон – жамият – давлат", "Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат" тамойилларини конституциявий норма сифатида мустаҳкамлаш, инсонпарвар давлат қуриш, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлашга қаратилган.

 Шунингдек, ўзгаришлар юқори сифатли ва малакали тиббий ёрдамни ташкил етиш, таълимни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқаролик жамияти институтлари мақоми ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби масалаларни конституциявий даражада бирлаштириш билан боғлиқ.

 Шу билан бирга, қонун лойиҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш, жумладан, парламент ваколатларини кенгайтириш масалалари ҳам киритилган.Ушбу қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун 2022 йил 25 июндан 1 августгача жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Конституциявий қонун лойиҳаси "Ҳалк сўзи", "Народное слово" газеталарида ва "Meningkonstitutsiyam.uz" электрон платформада чоп этилди.

 Амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида фуқаролар иштирокида, давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, корхона, муассаса
ва ташкилотларда, шунингдек, олий таълим муассасаларида ва илмий доиралар ўртасида 2 мингдан ортиқ учрашувлар ташкил этилди. Жалб қилинган фуқароларнинг умумий сони 120 мингдан ортиқни ташкил этди.

  2022 йил 15 июл ҳолатига кўра Конституциявий комиссияга 85 мингдан ортиқ таклифлар тақдим этилди. Бу рақамлар фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ошгани ва уларнинг Қонунчилик жараёнига юқори даражада жалб этилаётгани, умумхалқ муҳокамасининг энг яхши тарзда ташкил этилаётганидан далолат беради.

Конституциявий тузатишларда Республикамизнинг ҳар бир фуқароси иштирок этиши мумкин. Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бевосита, 1341-телефон орқали ёки meningkonstitutsiyam.uz махсус платформа орқали тақдим этилиши мумкин.
  • Комментарии
Загрузка комментариев...