Ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш

452
1 минута
Ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аҳолини, айниқса, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий адолат тамойиллари асосида моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ривожланаётган давлатда ижтимоий ҳимоя асосий рол ўйнайди. Яхши ишлаб чиқилган ва амалга оширилган ижтимоий ҳимоя тизимлари самарали ҳисобланади, чунки улар инсон капитали ва унумдорлигини оширади, тенгсизликни камайтиради ва барқарорликни ривожлантиради.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасида I ва II гуруҳ ногиронларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида ногиронлик пенсиясини олувчи фуқароларга ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишлаган иш вақтини ва ойлик иш ҳақларини ҳар икки йилда бир маротаба бир йиллик иш стажига эга бўлганида пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш ҳуқуқи берилади. Бу уларнинг иш тажрибаси ва ногиронлик нафақаси тайинланганидан кейин олинган даромадларини ҳисобга олади.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши коррупция омилларини юзага келтирувчи ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади ва ижтимоий адолат тамойили асосида ногиронлар даромадини оширишга хизмат қилади.
  • Комментарии
Загрузка комментариев...