"Электрон имзо тўғрисида" ги қонун лойиҳаси

1992
Законопроект «Об электронной подписи»

Бугунги кунда рақамлаштириш глобал масштаб даражасига етиб бормоқда, давлат ва тижорат хизматларининг деярли барча турлари электрон форматга ўтказилмоқда, электрон рақамли имзо авторизация технологиялари ва тармоқ фойдаланувчиларининг муҳим ишончли элементига айланиб бормоқда.

Агарда ЭРИ тушунчаси ҳақида гапирадиган бўлсак, ушбу соҳа билан боғлиқ ҳужжатни қачон имзоланган ва кейинчалик қандай ўзгартиришлар киритилганлигини текширишнинг бир усули сифатида кўришимиз мумкин. Электрон рақамли имзолар ҳужжатларни қўлда имзолаш ва вақтни тежаш заруратини йўқ қилади, бундан олдин бир неча ҳафта давом этган тасдиқлаш жараёнлари эндиликда ва бир неча дақиқа ичида имзоланади ҳамда электрон шаклда юборилади. Бундан ташқари, электрон рақамли имзо билан электрон ҳужжатларни бошқариш ва кузатиб бориш қоғозга қараганда анча осон усулдир.

Ўзбекистонда постсовет ҳудудида биринчилардан бўлиб ЭРИдан фойдаланиш имкониятини тартибга солувчи махсус қонун қабул қилинди. Ахборот технологияси соҳасидаги кенг кўламли ўзгаришлар натижасида 2004 йилда қабул қилинган қонунга жиддий ўзгартиришлар киритиш зарурати пайдо бўлди.

"Электрон имзо тўғрисида" ги қонун лойиҳасидаги янгиликлар

- Вақт штампи. Вақт штампининг мавжудлиги ЭРИ билан имзоланаётган ҳужжатнинг кўрсатилган вақтда мавжудлиги, эгасига унинг ҳақиқийлигини ёки яроқсизлигини текширишга имкон беради. Ушбу янгилик ҳар қандай ноаниқликларни ҳал этади, чунки ҳужжатни имзолашда ЭРИнинг ҳақиқий еканлигига ишонч ҳосил қилиш муҳимдир.

- Юридик шахс муҳрининг электрон аналоги. Қонун қабул қилиниши билан ЭРИлардан нафақат жисмоний шахслар, балки юридик шахслар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. Бу сизга ҳужжатларни нафақат корхонанинг шунингдек, мансабдор шахсларнинг ЭРИ си (директор, бош бухгалтер ва бошқалар) билан тасдиқлаш имконини беради.

 

 

 

 

  • Izoh
Izoh yuklanmoqta...